KinoHD.uz
Автор: Azizbek(Site Admin) Просмотров: 5 062 Коментариев: 0 Дата: 5-08-2017, 11:08
Iltimos, film sifatini tanlang! Пожалуйста, выберите качество фильма!

Смотреть онлайн
Bizni telegram orqali Kuzating. Manzil: @TarjimaKinolar_HD va @asilmedia_net
  • Год выпуска:2017
  • Жанр: Новости / Новости мира,
  • Сценарий:
  • Дата добавления: 5-08-2017, 11:08
  • [xfgiven_mobilesize][xfvalue_mobilesize];[/xfgiven_mobilesize] [xfgiven_240psize] [xfvalue_240psize]; [/xfgiven_240psize] [xfgiven_360psize][xfvalue_360psize];[/xfgiven_360psize] [xfgiven_480psize][xfvalue_480psize]; [/xfgiven_480psize] [xfgiven_movie_download_720p_size][xfvalue_movie_download_720p_size];[/xfgiven_movie_download_720p_size] [xfgiven_movie_download_1080p_size][xfvalue_movie_download_1080p_size];[/xfgiven_movie_download_1080p_size] [xfgiven_movie_download_3d1080p_size][xfvalue_movie_download_3d1080p_size];[/xfgiven_movie_download_3d1080p_size]


Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага видео кузатув мосламалари томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида шу йил 15 март кунидан бошлаб ишга туширилди. Жорий этилаётган янгиликнинг асосий мақсади бу Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлашдан иборатдир. Бу ҳақда «Carzone.uz»хабар берди.
Ушбу янгилик йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, пойтахт кўчаларининг юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган, деб ёзадиKun.uz. Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект, яъни чорраҳа ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар, интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамералар билан жиҳозланган.
Бунинг натижасида светофорлар иш фаолияти оптималлаштирилади, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилади. Транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туриши 20-25 фоизга, транспорт воситалари двигателларидан чиқаётган заҳарли газлар 5-10 фоизга, ёнилғи сарфи 5-15 фоизга камайиши ҳисобига шаҳардаги экологик ҳолат анча  яхшиланади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш зарурки, ҳозирги кунда айрим ижтимоий тармоқларда транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини яширадиган мосламаларни тарғиб қилишмоқда. Шу муносабат билан биз ҳайдовчиларимизга бундай мосламалардан фойдаланишга нисбатан кўриладиган чоралар тўғрисида эслатиб, айнан шу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.
Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиши белгилаб қўйилди. Шундай ҳолатлар аниқланганида Кодекснинг 291-моддасига асосан транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади. Ишни кўриб чиқиш жараёнида бундай  қурилмалар  мусодара  қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача  миқдорида  жарима  солинади.
Бу ўзгартириш махсус техник воситалардан фойдаланаётган кўплаб давлатларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда киритилди. Уларнинг тажрибасини ўрганиш жараёнида айрим ҳайдовчилар қоидабузарлик учун жазодан қочиш мақсадида давлат рақам белгиларининг устига турли хил полиэтилен ашёларни ёпиштириши ёки ҳар-хил кимёвий воситаларни суртиб олиши, ҳар хил чипли қурилмаларни ўрнатишни кўрдик. Ана шундай ҳолат бизда ҳам содир бўлмаслиги учун кодексга шу ўзгартириш киритилди.
Ҳаракат иштирокчилари унутмасликлари керакки, Қонунлар кимнидур жазолаш учун эмас, балки йўлларимизда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинади. Унинг ижросини таъминлаш эса ҳар биримизга боғлиқ.
Скриншоты
Добавить комментарий
Комментарии
0
   Нам интересно

Saytga qanaqa yangilik ko`proq qo`shilsin?

Кто онлайн?
Всего на сайте: 1
Пользователей: 0
Гостей: 1
Последние коментарии
Jamshidbek
Juda zo'r kino raxmat
Mazg
Uzmiv qutobow,
onadan sokb qimorri gaprvossanmi🤦🏼‍♂️
сарвиноз
Гость Alisher,
сайт емас нетиз катяпти
Grim grim grim grim grim grim grim grim
Гость Sanjar,
Kura qolin wetgacha kebsz😅
Dostonbek
Navroʻzova Dilora Ramazonovna,
18 та кисми бор, 15 таси чиккан
Реклама
[/country]